Истеъмолга яроқсиз алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси, ИИБ, Божхона ва Миллий Гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “R.U.” МЧЖ раҳбари И.Э. МЧЖ савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз ҳар хил турдаги жами 12 510 дона алкоголь ҳамда 848 қути тамаки маҳсулотини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, Департаментнинг Булунғур туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “O.” МЧЖ раҳбари Ф.Э. МЧЖ савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз ҳар хил турдаги жами 3 855 дона алкоголь ва 419 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, “I.T.” МЧЖга қарашли савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 9 хил турдаги 693 дона қалбаки акциз маркали истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг