Истеъмолчи фойдасига 21 миллион сўмдан ортиқ моддий зарар ундирилди

Қашқадарёлик Жасур Шаҳриев ўзига катта миқдорда моддий зарар етказилганлиги, бироқ хизмат кўрсатувчи ташкилот ушбу зарарни тан олмаётганлиги тўғрисида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига ариза билан мурожаат қилган.
Маълум қилинишича, Ж.Шаҳриев Қарши шаҳар Насаф кўчасида жойлашган 44-хонадондан 2 хонали уй сотиб олиш учун “Нефтгаз соф савдо” МЧЖ билан етти йил муддатга шартнома тузган ва уй-жойнинг 30 фоизи миқдорида бошланғич бадалини шакллантириш учун Ипак йўли банкига 70 миллион сўм тўлаган. Бироқ уй-жой 174 097 000 сўм баҳоланиб, унинг 30 фоизлик тўлови 52 229 100 сўмни ташкил этган. “Нефтгаз соф савдо” МЧЖ мутасаддилари эса Ж.Шаҳриев томонидан ортиқча тўланган 18 450 000 сўмни ҳисобга киритмасдан, фуқарога қайтариб бермасликларини маълум қилишган. Бу эса Ж.Шаҳриевга уй сотиб олиш учун банк томонидан расмийлаштирилган 122 547 000 сўм кредитга ортиқча 2700000 сўм банк фоизи ҳисобланишига олиб келган.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддаси 1-қисмида “Ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим” деб белгилаб қўйилган.
Қонуннинг ушбу талабидан келиб чиқиб, истеъмолчи Ж.Шаҳриевга етказилган моддий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Суд томонидан даъво талаби муҳокама қилиниб, “Нефтгаз соф савдо” МЧЖ ҳисобидан истеъмолчи Ж.Шаҳриев фойдасига 21 190 000 сўм моддий зарар ундиришни лозим топди.
Шунингдек, суд жараёнида ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар туфайли истеъмолчига маънавий ва руҳий зарар етказилган, деб ҳисобланди ва Ж.Шаҳриев фойдасига маънавий зарар учун 500 минг сўм товон пули ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг