Истанбулда портлаш юз берди

22:59 21 Апрель 2022 Дунё
1230 0

Архив сурат

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Ёшлар жамғармаси биноси олдида қўлбола бомба портлатилди. Бу ҳақда Истанбул губернатори сайтида хабар берилди.

Ҳодиса Газиосманпоша туманидаги Чингиз Топел кўчасида содир бўлган. Туркия хавфсизлик хизмати ходимлари жамғарма биносининг ойналари сингани ва фасади зарарланганини маълум қилган. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойини кўздан кечириш чоғида портловчи мосламанинг бўлаклари топган.

18 апрель куни Истанбулдаги турар-жой биноларидан бирининг ер ости кабель иншоотларида портлаш содир бўлган эди. Натижада воқеа жойида тутун чиққан ва аҳоли бинодан эвакуация қилинган. Портлаш қурбонлари ва унинг сабаблари ҳақида маълумотлар берилмади.

Туркия Ироқ шимолида Курдистон ишчилар партияси (КИП) жангариларига қарши махсус операция бошлаган эди. Туркия Мудофаа вазири Ҳулуси Акарнинг сўзларига кўра, ҳарбий самолётлар КИП бошпаналари, бункерлари, туннеллари, ғорлари ва омборларига муваффақиятли ҳужум қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?