Истанбул марказида юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди

21:06 13 Ноябрь 2022 Дунё
564 0

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Истанбул марказидаги Истиқлол кўчасида юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 53 киши тан жароҳати олган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи қурилма террорчи томонидан ҳаракатга келтирган. 

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Истанбул марказида якшанба куни содир бўлган ҳужумни қоралаб, Тақсим майдони яқинидаги портлашда олти киши ҳалок бўлгани, ўнлаб одамлар яраланганини айтди.

«Давлатимизнинг тегишли бўлинмалари ушбу даҳшатли ҳужум учун жавобгарларни топиш устида ишламоқда», деди Эрдоған Туркия телеканаллари орқали жонли эфирда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Истанбул губернатори Али Эрлиқоя ҳам портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлганини ва 53 киши яраланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан 16:20 атрофида содир бўлган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеоларда портлаш вақтида кўча одамлар билан гавжум бўлгани акс этган. Истанбул прокуратураси ҳодисани террорчилик акти сифатида баҳолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер