Исроилда бош вазир Нетаньяхуга қарши намойишлар бошланди

21:49 01 Апрель 2024 Дунё
338 0

Фото: AP

Исроилда норозилик намойишлари бошланди, фуқаролар Бош вазир Бенямин Нетаньяху ҳукуматини алмаштириш учун муддатидан олдин сайловлар ўтказишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда «The New York Times» хабар бермоқда.

Минглаб намойишчилар Қуддусдаги Исроил Кнессет парламенти биноси олдидаги кўчаларга чиқди. Бу Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можаро бошланганидан бери Нетаньяху ҳукуматига қарши энг йирик намойишлардан бири бўлди. Митинг тўрт кун давом этиши кутилмоқда.

«Нетаньяху ҲАМАСнинг 7 октябрда Исроилга уюштирган ҳужумлари олдидаги муваффақиятсизликлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олишдан бош тортгани ва Ғазо секторида жангарилар томонидан гаровга олинганларни уйларига олиб келиш бўйича ҲАМАС билан келишувга эриша олмагани учун танқид остига олинди», — дейилади нашрда.

Қуддусда намойишлар бошланишидан бир кун олдин Тель-Авивда ҳам митинг бўлиб ўтди.

Шу йилнинг январь ойида Исроилнинг Ҳайфа шаҳри кўчаларига минглаб намойишчилар мамлакат бош вазири учун муддатидан олдин сайлов ўтказиш талаби билан чиққани хабар қилинган эди. Намойишларда иштирок этган Исроил собиқ мудофаа вазири Моше Яалон Нетаньяхуни ҲАМАСнинг Исроилга ҳужум қилишига имкон берган шароитларни яратганликда айблаганди.

1 ноябрь куни бош вазир Бенямин Нетаньяху чуррани даволаш учун операция қилинди. У тўлиқ беҳушлик остида бўлган. Қайд этилишича, Нетаньяхунинг чурраси 30 март, шанба куни мунтазам текширув вақтида аниқланган.

Унинг лавозимини вақтинча адлия вазири ва мамлакат бош вазири ўринбосари Ярив Левин эгаллаб турибди. У Исроилда кенг кўламли норозилик ва кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муаллифи ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?