Исроил ҳарбий самолётлари БМТ ва АҚШ хавфсиз ҳудуд деб эълон қилган Рафаҳдаги қочқинлар лагерига зарба берди

15:16 27 Май 2024 Дунё
1208 0

Исроил ракеталари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида жойлашган фаластинликлар лагерига зарба бериши оқибатида 35 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб одамлар ҳалок бўлганини ёзмоқда «Al-Jazeera» нашри. Фаластин Қизил ярим ой жамиятининг маълумотига кўра, аслида хавфсиз деб аталадиган ушбу ҳудуддаги аҳоли тириклайин ёқиб юборилган. Маҳаллий нашрлар душанбага ўтар кечаси лагерга камида саккизта ракета зарбаси йўлланганини ёзган.

— Ҳаво зарбалари чодирларни ёқиб юборди, тураржойлар одамлар билан бирга ёнмоқда, — деган Рафаҳдаги Қувайт касалхонасига келган фуқаролардан бири Reuters ахборот агентлигига.

Исроил ҳарбийлари ҳаво зарбаси ҲАМАСнинг Рафаҳдаги қароргоҳига йўллангани ва ҳужум аниқ разведка маълумотлари асосида амалга оширилганини айтган.

— Куйган жасад тасвирлари Ғазо халқини ҳимоя қила олмаган инсоният ва жаҳон ҳамжамиятининг юзидаги чандиқдир, — деган Гуманитар ёрдам ҳаракати гуруҳи. Шунингдек, Ирландия ташқи ишлар вазири Рафаҳдаги Исроил қирғинбаротини қоралар экан «варварлик» деб атади.

— Ғазо жуда кичик анклав, аҳоли зич жойлашган. Бегуноҳ болалар ва аёлларни бундай тарзда бомбалаш мумкин эмас. Исроил операциясини ҳозироқ тўхтатишга чақирамиз, — дейилади вазирлик келтирган хабарда.

Ирландия қаторида Норвегия ташқи ишлар вазири ҳам халқаро қонунга кўра, Исроил Рафаҳдаги бомбардимонини тўхтатишга мажбурлигини эслатди. Испания ташқи ишлар вазирлиги эса агар Исроил Халқаро суд қарорини бузишда давом этса, бошқа чора кўришини маълум қилган Брюсселдаги Ирландия ва норвегиялик ҳамкасблари билан қўшма матбуот анжуманида.

Яҳудий аскарлари 25 май куни ҳам Жабалия қочқинлар лагеридаги мактабга ҳаво зарбасини йўллаши оқибатида ўнлаб одам вафот этган ва уларнинг аксарияти болалар эди. Ҳудуддаги касалхоналар зарур маҳсулотлар билан етарлича таъминланмаган. Жумладан, улар ёқилғи муаммосига дуч келмоқда. Ал-Ақсо касалхонаси бутун Ғазодаги тўлиқ ишлаётган ягона шифохона ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?