Испанияда фоҳишалик қонун билан бекор қилиниши мумкин
Архив фото
Испания бош вазири Педро Санчес мамлакатда фоҳишаликни йўқ қилмоқчи ва буни қонун орқали амалга оширишга ваъда берди.
Бош вазир ўзи етакчиси бўлган “Социалистик партия”нинг митингида сўзга чиқиб, тез орада мамлакатда фоҳишаликни бекор қилувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга ваъда берди.
Шунингдек, Испания расмийларига кўра, қиролликда 45 мингга яқин аёл жинсий эксплуатацияга учрагани қайд этилган. Бироқ, мамлакатда фоҳишаликнинг ўзи ноқонуний эмас, фақат у билан боғлиқ айрим фаолият турлари тақиқланган.
Аввалроқ, Мадрид марказида минглаб одамлар намойишга чиқиб, Испаниянинг амалдаги бош вазири Педро Санчеснинг истеъфосини талаб қилган эди. Митингни ташкил қилишда юзга яқин жамоат ва сиёсий ташкилотлар иштирок этиб, Санчес бош вазир бўлганидан бери Испания қийналаётгани, сиёсий, институционал ва ижтимоий таназзулни бошдан кечираётгани таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урди. Италияликлар футболчини «Ўзбек Месси»си деб атамоқда (+видео)
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг