Ислом бирдамлиги спорт федерациясининг Бош ассамблеяси йиғилиш бўлиб ўтди

14:30 07 Август 2022 Спорт
285 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

    Туркиянинг Кония шаҳридаги “Grand Millineum” меҳмонхонасида Ислом бирдамлиги спорт федерациясининг  (ISSF)11-Бош ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Осиё, Африка ва Европанинг ташкилотга аъзо 56та мамлакати миллий олимпия қўмиталари вакиллари иштирок этди. Муборак Қуръон тиловати билан бошланган анжуман аввалида ISSF президенти, Саудия Арабистони шаҳзодаси Абдулазиз бин Турки ал-Файсал сўзга чиқиб, Ислом бирдамлиги ўйинлари мусулмон оламида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишиши алоҳида таъкидлади.  “Ислом бирдамлиги Ўйинлари айни мақсадлар ила 2005 йилда ташкил этилган эди. Коронавирус пандемияси туфайли бироз кечикиб бўлса ҳам ушбу мусобақаларни ўтказаётганимиздан жуда хурсандмиз”, деди ISSF президенти.

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи» 

 V Ислом бирдамлиги Ўйинлари ташкилий қўмитаси раиси, Туркия ёшлар ва спорт вазири Меҳмет Касапоглу ўз сўзида Конияда ўтказилган тайёргарлик жараёнлари ҳақида гапириб ўтди. Унинг айтишича, Ўйинларни ўтказиш учун Кония шаҳридаги мавжуд спорт иншоотлари қайта таъмирланди, қатор янги спорт мажмуалари бунёд этилди. Ислом бирдамлиги ўйинларини юқори савияда ўтказиш учун барча имкониятлар мавжуд.

    Бош ассамблея йиғилишида 2025 йил Камерун мезбонлигида ўтажак Ўйинлар борасида ҳам мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди. Анжуманда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этди.

 Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи» 

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер