Ислом Бирдамлиги спорт федерацияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

21:24 09 Август 2022 Спорт
320 0

Фото: «Халқ сўзи»

Хабар берганимиздек, айни кунларда Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари қизғин давом этмоқда.
    Юртимиз атлетларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек Туркияда халқаро спорт ташкилотлари расмийлари билан учрашувлар ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов ҳам айни вақтда Конья шаҳрида бўлиб турибди.

    Илк расмий учрашув Туркия ёшлар ва спорт ишлари вазири Мехмет Касапоглу билан бўлиб ўтганини ҳақида хабар бергандик. Навбатдаги учрашув Коньядаги "Grand Millenium" меҳмонхонасида ташкил этилиб, унда Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов Ислом Бирдамлиги спорт федерацияси раҳбари шаҳзода Абдулазиз Бин Турки Ал-Фаисал Ал Сауд билан учрашди.

 Фото: «Халқ сўзи»

 Фото: «Халқ сўзи»

   Учрашув давомида айни вақтда давом этаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларида делегацияларнинг иштироки, спортчилар учун яратилган шароитлар ва кутилаётган натижалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
    Шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида спорт соҳасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, олий даражадаги учрашувлар доирасида расмий ҳужжатларни имзолаш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

«Халқ сўзи»,
Фото: «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер