Иштихонда “Фахрийлар боғ аллеяси” ташкил этилди

13:10 28 Ноябрь 2021 Жамият
394 0

Фото: Бош прокуратура Матбуот хизмати

Самарқанд вилоят прокуратураси ташаббуси билан Иштихон туман прокуратураси ҳудудида 0,04 гектар ер майдонига “Фахрийлар боғ аллеяси” ташкил этилди.

Унда прокуратура ходимлари, узоқ йиллар хизмат қилиб, айни вақтда нафақада бўлган меҳнат фахрийлари иштирок этиб, яхши ниятлар билан 40 туп мевали, 30 туп манзарали дарахтлар ҳамда 100 туп бир йиллик кўчатлар экишди.

Бу тадбир жорий йилнинг 2 ноябрь куни давлат раҳбари ҳузурида ўтказилган "Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросига уланиб, "Долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида ташкил этилмоқда.

Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?