Ишончли бозор маълумотлари шаффофлик ва рақобатбардошликни оширади

23:31 22 Сентябр 2022 Жамият
261 0

Фото: "Халқ сўзи"

Бугун, 22 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети билан ҳамкорликда «Озиқ-овқат нархлари мониторинги ва таҳлили воситаси ҳамда Нарх ва бозор маълумотлари ахборот тизимлари (МАТ)” бўйича ўқув семинарини ўтказди. Тадбир мамлакатимиз мутахассисларининг салоҳиятини ошириш имконини беради, бу эса уларнинг бу борадаги фаолиятини такомиллаштиришга туртки бўлади.

Шуни таъкидлаш керак, нарх ва бозор маълумотлари ахборот тизимлари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда, айниқса, фермерлар ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар учун муҳим аҳамият касб этади. Ишончли бозор маълумотлари шаффофликни, рақобатбардошликни оширади ва маркетинг тизимларининг асосий иштирокчилари ўртасида даромадларни янада адолатли тақсимланишини таъминлайди, шунингдек, қиймат занжирининг барқарор ривожланишига ҳисса қўшади. Бундан ташқари, МАТ юзага келадиган озиқ-овқат муаммолари, шунингдек, нисбатан қисқа муддатли тақчиллик ёки узоқ муддатли таркибий муаммоларга боғлиқ бўлган соғлом овқатланиш имконияти ва қийматини ҳисоб-китоб қилиш йўли билан юзага келадиган озиқ-овқат муаммолари тўғрисида огоҳлантирувчи нархлар тенденциясини аниқлаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга сезиларли даражада таъсир қилиши мумкин. MАТ, шунингдек, ҳукуматларга қишлоқ хўжалиги соҳасида қарорлар қабул қилиш жараёнларида яхши қўлланма бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Бугунги кунда, минтақанинг кўпгина мамлакатлари қишлоқ хўжалиги соҳасини бозор иқтисодиётига ўтказмоқда, натижада бозор шароити миллий ишлаб чиқарувчилар ва истеъмол нархларига, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишига таъсир кўрсатмоқда. Ушбу тенденция минтақада бозор интеграцияси ва савдони эркинлаштириш кучайиши билан давом этиши кутилмоқда.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Бир вақтнинг ўзида бир нечта Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ҳисса қўшади, яъни қашшоқликка барҳам бериш, иқтисодий ўсишни ва ҳамма учун муносиб меҳнатни таъминлаш, барқарор истеъмол ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш масалаларига.

Иштирокчилар озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари мониторинги ва таҳлили, озиқ-овқат баланси ва бозор мониторинги/таҳлили, Ўзбекистонда нархлар ва бозор маълумотлари тизимини ситуацион таҳлил қилиш ва бошқа муҳим мавзуларни кўриб чиқдилар.

Маълумот учун: 2021 йилнинг ноябрь ойида ФАО Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети билан «Ўзбекистонда нархлар ва бозор маълумотлари ҳамда қишлоқ хўжалигида қўшилиш занжирларини мақсадли таҳлил қилиш учун ахборот тизимини жорий этиш» бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолаган эди. Ҳужжат ФАОнинг «COVID-19 ва бошқа шокларга жавобан нархлар ва бозор ахборот тизимлари салоҳиятини кучайтириш ва сиёсат мониторинги» минтақавий лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган бўлиб, унинг мақсади бозорга киришни яхшилаш, қийматни ривожлантиришга кўмаклашишдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер