Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган тиббиёт ходимлари пора била қўлга тушди

11:17 10 Сентябр 2025 Жамият
109 0

Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида ишга жойлаштириб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали ходимаси З.К. фуқаро А.А.ни ушбу филиалга ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 32 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шу каби яна бир ҳолат департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.

Унга кўра, Қарши туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи Х.Қ. фуқаро У.Қ.ни танишлари ёрдамида Қарши туман марказий поликлиникасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?