Сенат ишчи гуруҳи Фарғона ёшлари бўш вақтини қандай ўтказаётганини ўрганмоқда

17:27 18 Май 2021 Жамият
299 0

Шу кунларда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятининг чегараолди ҳудудларда истиқомат қилаётган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш масалаларини ўрганилмоқда.

Ўрганиш ишларига мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳам жалб этилган бўлиб, ҳар бир масала чуқур муҳокама қилиняпти.

Дастлаб ишчи гуруҳи Қирғизистон билан чегара ҳудудда жойлашган Қувасой шаҳрида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича белгиланган вазифалар юзасидан олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қувасой шаҳар бўлимининг мазкур йўналишдаги фаолияти таҳлил қилинди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг апрель-май ойлари давомида 468 нафар қувасойлик ёшлар ишга жойлаштирилган. Ёш тадбиркорлар учун ташкил этилаётган саноат зоналарида 11 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилиб, 105 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Йигирмага яқин ёшлар касб-ҳунар мактабида тадбиркорликка ўқитилган. Шу йилнинг биринчи ярмида шаҳарда 50 га яқин ёшлар объектларини қуриш ҳам мўлжалланган.

Шунингдек, ишчи гуруҳи томонидан кўп миллатли «Ҳувайдо» МФЙ фаолияти ўрганилди. Шу жараёнда ҳудуддаги 369 нафар ёшнинг 49 нафари «ёшлар дафтари»га киритилгани, қисқа вақт мобайнида шулардан 12 нафари доимий ишга жойлаштирилгани, 6 нафарига эса субсидия берилгани маълум бўлди.

Сенат ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Ўрганиш натижалари маҳаллий Кенгашлар йиғилишларида муҳокама қилиниши режалаштирилган.

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?