Ис газидан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак?

14:59 26 Ноябрь 2020 Жамият
315 0

Ушбу саволга АОКАдаги брифингда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Ғуломов қуйидагича жавоб берди:

— Бу масала қўмитага тааллуқлилик даражаси юқори бўлмаса-да, ҳар йилги ўрганишларга кўра, бунга асосий сабаб — кўп хонадонли уйларда иссиқлик етказиб бериш тизимининг умуман яроқсиз ҳолга келганидир.

Яъни кўп хонадонли уйларда иситиш етказиб берилмаслиги натижасида хонадонларда ўзбошимчалик билан ўрнатилган қўлбола иситиш печларидан фойдаланиш: уйда газ ёқиш, овқат пишириш жараёнида босим пасайиши ва ҳатто узилиш ҳолатлари.

Аҳоли кечаси бу мосламаларни қаровсиз, яъни ёниқ қолдириши оқибатида ис газидан эмас, газнинг ўзидан заҳарланади.

Яна бир сабаб — заҳарланмаганда ҳам, эрталаб газ ўчиб, қайта газ келиши туфайли ухлаб ётган киши уйқусираб чироқни ёқади. Натижада учқундан чатнаш, портлаш содир бўлади.

Ис газига тўхталадиган бўлсак, босим пасайса-пасаймаса ҳам, олов ёниб тураверади. Хона шамоллатилмайди, ҳаво кирмайди, яъни совуқ кирмасин деб эшик-ойналар ёпиб ўтирилади. Шунда хонада газ концентрацияси кўпайиб, кислород камайиб кетади ва ўпкада асфикция деган ҳодиса рўй беради.

Ис гази концентрациясидан атиги икки марта нафас олгандаёқ, шунинг ўзи одам ҳаётдан кўз юмишига етарли бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?