Ироқдаги намойишлар оқибатида қурбон бўлганлар сони 20 кишига етди

13:39 30 Август 2022 Дунё
1188 0

Бағдод полицияси 20 та намойишчини отиб ўлдирди, 270 га яқин фуқаро жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Айни пайтда Ироқ мунтазам армиясининг бўлинмалари Бағдодга кириб келган, улар маҳаллий полицияга ёрдам бермоқда. Ҳуқуқ-тартибот кучлари намойишчиларга қарата кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган ва ўқ узган. Отишма пайтида 20 киши ҳалок бўлди.

Бағдоддаги норозилик намойишлари шиа имоми Муқтада ас-Садр сиёсатни тарк этишини эълон қилганидан кейин бошланган.

Намойишчилар Ироқ ҳукумати қароргоҳи – Республикачилар саройига бостириб киришга уринган. Кейинроқ Ироқ хавфсизлик хизмати сарой устидан назоратни тиклади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?