Иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун дунёга 1 триллион доллар керак — БМТ

22:56 12 Ноябрь 2022 Дунё
1263 0

Фото: Reuters

Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига муваффақиятли қарши туриш учун жаҳон ҳамжамиятига 1 триллион доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТнинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибини молиялаштириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Муҳиддин маълум қилди.

«Иқлим ўзгариши бўйича сўнгги тадқиқотларга кўра, иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш учун дунёга 1 триллион доллар керак», деди Муҳиддин БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 27-конференциясида.

Унинг сўзларига кўра, аввалроқ бу мақсадлар учун 100 миллиард доллар ажратиш таклиф қилинган эди. Аммо бу маблағ талаб қилинадиган миқдорнинг атиги 10 фоизини ташкил этади. Аввало, иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш учун молиявий ёрдам ривожланаётган мамлакатлар учун зарур.

«The Guardian» шу ҳафтада бир гуруҳ олимлар БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 27-конференцияси олдидан криосфера бўйича ҳисоботни эълон қилгани, унда Арктика ўн йил ичида ёз мавсумида «ниҳоят» денгиз музини йўқотиши мумкинлигини қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер