Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Қирғизистонда ушланди

18:44 02 Август 2024 Жамият
353 0

Фото: Tazabek

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда «Кактус Медиа» хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 июль куни Интерпол ташаббуси билан халқаро қидирувда бўлган 1992 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси С. И. ҳибсга олинган.

Интерпол маълумотларига кўра, ҳибсга олинган шахс ўз шериклари билан биргаликда сохта божхона юк декларацияларини расмийлаштирган, оқибатда Ўзбекистон давлат бюджетига 12 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?