Инновацион ривожланиш вазирлиги журналистлар учун танлов эълон қилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги энг яхши журналистик мақолалар бўйича «Илм-фан ва тараққиёт» мавзусида танлов эълон қилди.
- Илм-фанни тарғиб қилиш, ёшларнинг илм-фанга қизиқишини ошириш;
- Олимлар, тадқиқотчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш;
- Инновацион ривожланишда стартапларнинг ўрнини ёритиш.
Танлов иштирокчилари:
Танловда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритадиган давлат ва хусусий оммавий ахборот воситалари (босма оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио, Интернет нашрлари ва бошқалар) вакиллари иштирок этишлари мумкин.
Танлов шартлари:
- Ўзбекистон Республикаси «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида» ҳамда «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонунлар, Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолияти, республикада фаолият юритаётган олимлар, стартапчилар, юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, ёш тадқиқотчиларнинг қўлга киритган ютуқлари, уларнинг илмий, касбий фаолиятларида рўй берган ўзгаришлар ҳақида материаллар тайёрлаш ва уларни 15 августдан 15 октябрга қадар ОАВда эълон қилиш.
- Эълон қилинган материалларнинг нусхасини материал эълон қилгандан сўнг уч кундан кечиктирмай Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизматига тақдим этиш.
Ғолибларни тақдирлаш:
Энг яхши телематериаллар (телевидение)
1-ўрин – 10 000 000 сўм
2-ўрин — 5 000 000 сўм
3-ўрин – 2 000 000 сўм
Энг яхши радиоматериал (радио)
1-ўрин – 10 000 000 сўм
2-ўрин — 5 000 000 сўм
3-ўрин – 2 000 000 сўм
Энг яхши материал (босма оммавий ахборот воситалари)
1-ўрин – 10 000 000 сўм
2-ўрин — 5 000 000 сўм
3-ўрин – 2 000 000 сўм
Энг яхши интернет материал (интернет журналистика)
1-ўрин – 10 000 000 сўм
2-ўрин — 5 000 000 сўм
3-ўрин – 2 000 000 сўм
Ғолибларни тақдирлаш маросими “InnoWeek-2020” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг