Инновацион ривожланиш вазирлиги 3 ёшда. У соҳага қандай ўзгаришлар киритди?

16:25 04 Декабрь 2020 Жамият
212 0

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами арафасида ташкил этилган мазкур тадбирда юртимизда инновацион экотизими шакллантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ва келгусидаги режалар билан таништирилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Вазирлик таркибига та марказ, та нашриёт, инновацияларни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси, чет эллик маслаҳатчилар гуруҳи, Илмий-техник кенгаш, Ёшлар академияси кабилар киради.

Мамлакатда инновацион экотизимни шакллантиришда ривожлантиришнинг қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базаси такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида» ва «Инновацион фаолият тўғрисида» Қонунлари, Ўзбекистон Республикасини 2019-2021 йилларда инновацион ривожлантириш стратегияси ва Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди.

2018 - 2020 йиллар мобайнида тармоқ вазирлик ва корхоналар, илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари, илмий марказлардан таклиф ва эҳтиёжлари асосида 147 та лойиҳага 117,2 млрд. сўм маблағ ажратилди. Илмий ташкилотлар ўртасида рақобат муҳити шаклланди, илмий ташкилотларда замонавий лаборатория ускуналари, реагент ва материаллар сотиб олишга лойиҳа доирасидаги маблағларнинг 40 фоизи йўналтирилди.

Хорижий мамлакатлар билан илм-фан ва инновация соҳасидаги қўшма лойиҳалар дастурларини амалга ошириш кенгайтирилди. Халқаро илмий ҳамкорликлар доирасида Германия, Россия, Туркия ва Беларуссия билан жами 17,4 млрд. сўмлик 44 та қўшма илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2021-2022 йиллар давомида Хитой, Ҳиндистон, Туркманистон, Эрон, Белоруссия, Россия ва ЕАПИ (Евроосиё ҳамжамияти) билан ҳамкорлик доирасида 79,6 млрд. сўмлик 95 га яқин халқаро илмий лойиҳаларни молиялаштириш кўзда тутилган.

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 2018-2020 йилларда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларини 95 турдаги замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга 52,3 млрд. сўм йўналтирилди. Шу жумладан, Фанлар академияси тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларига 44 турдаги асбоб-ускуналар хариди учун 44,4 млрд. сўм йўналтирилган.

  • Мамлакатда илк бор стартап лойиҳалар танловларини ўтказиш тизимли ташкил этилди, уларни бошланғич босқичида қўллаб-қувватлаш ва бозорга чиқишга тайёрлигидан келиб чиқиб молиялаштириш тизими жорий этилди. Ҳозирга қадар умумий қиймати 33 млрд. сўмлик 35 та стартап лойиҳалар молиялаштирилди.

Мамлакат иқтисодиётига илмий ҳажмдор янги технологияларни тезкор жорий қилиш учун технологиялар трансфери амалиётга киритилди. Ўзбекистонда илк маротаба ишлаб чиқарилган биринчи ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ва наркоз-нафас олиш аппарати (НДА) “Made in Uzbekistan”  ёрлиғи остида ишлаб чиқарилди ва клиник-тадқиқод синовидан ўтказишга топширилди.

2018-2020 йил 1 ноябрь ҳолати умумий тижоратлаштирилаётган инновацион ишланмалар сони 132 тага етди, шундан 49 та инновацион ишланма тижоратлаштирилди, 92 та ишланма юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда умумий қиймати 73,4 млрд. сўм миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилди ва 59,4 млрд. сўмлик маҳсулот сотилди.

Вазирлик ҳузуридаги «Яшнобод» инновацион технопарки резидентлари томонидан жами 33,6 млн. АҚШ долл. миқдорида инвестиция лойиҳалари доирасида 337 та янги иш ўринлари яратилди, 147,6 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, экспорт ҳажми эса 1,1 млн. АҚШ долларига етди.

Ҳудудларда инновацион экотизимни шакллантиришга кўмаклашиш мақсадида янги инновацион инфратузулмалар объектлари ташкил этилди. Хусусан, Фарғона шаҳрида Ёшлар инновация маркази, Урганч давлат университетида «Хоразм инновацион технопарки», Сирдарё вилоятида «Бизнес-акселератор» ўқув-амалий маркази, Андижон вилоятида «Андижон инновацион тажриба-синов майдончаси», Мўйноқда телетиббиётга асосланган “Muynoq telemedicine clinic” инновацион клиникаси фаолияти йўлга қўйилади. Оҳангарон шаҳридаги «Болалар технопарки», Сирдарёда «Сабзавот ва полиз экинлари илмий уруғчилик станцияси», Нукус шаҳрида ДХШ асосида Нукус стартап-инновация маркази ташкил этилмоқда. БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида «Инновациялар ва бошқарувда ечимлар Лабораторияси» ташкил этилди.

Илғор технологиялар марказида коронавирус инфекциясига чалинганликни аниқлаш бўйича тест ўтказиш амалиёти муваффақиятли ўзлаштирилди. Бунинг учун Марказда SARS-Cov-2 вирусини аниқлаш бўйича махсус лаборатория ташкил этилди.

Мамлакатда илм-фанни ва инновацияларни ривожлантириш, юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб этиш йўлга қўйилди. Жумладан, Вазирлик томонидан 2019-2020 йиллар давомида жами 251,3 млн. АҚШ доллари миқдорида 50 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда. Шундан, 2019 йилда 15,1 млн. АҚШ доллари, 2020 йилда 24,5 млн. АҚШ доллари жалб этилди.

Иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш мақсадида вазирлик ҳузурида Ёшлар академияси ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинди.. Ҳозирда Ёшлар академияси аъзолари сони 1800 нафарга етди. Жамғармага 3,8 млрд. сўм маблағлар шакллантирилди, ёшларнинг 83 та лойиҳалари амалга оширилмоқда. 2020-2023 йилларда Республикамизнинг 13 та ҳудудида босқичма-босқич «Ёшлар технопарки»ни ташкил этиш белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?