Инновацион инфратузилма субъектлари сони 3 бараварга оширилади

14:02 07 Июль 2022 Жамият
509 0

Иллюстратив фото

“2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди.

Кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий жадал ўсишини таъминлаш Стратегиянинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, Фармонга мувофиқ Стратегияни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

Мақсадли кўрсаткичлар доирасида:

— инновацион фаолият субъектлари сони 613 тадан 2 250 тагача етказилади;

— инновацион инфратузилма субъектлари сони 3 бараварга оширилади;

— инновацион тадбиркорлик натижасида яратиладиган янги иш ўринлари сони 4 бараварга оширилади.

2022 йил 1 августдан инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишда “тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот” занжирининг яхлит тизими жорий этилади.

2022 йил 1 августдан “тубдан янгиловчи” инновациялар яратишни рағбатлантиришнинг қуйидаги тизими жорий этилади:

— маҳаллий илмий ташкилотлар ва корхоналарга инновацион товарлар бўйича давлат органлари билан шартномаларни тўғридан-тўғри имзолаш ҳуқуқи берилади;

— устав фондида 50 ва ундан кўп фоиз давлат улуши бор хўжалик жамиятларида фойда солиғини тўлагунгача унинг 10 фоизгача ажратмаларидан Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Бунда:

➖маблағлар “тубдан янгиловчи” инновацияларни яратишга ва жорий қилишга йўналтирилади;

➖Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар портфели Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер