«INFOLIB-2020” IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги давом этмоқда

Жорий йилнинг 16 — 20 ноябрь кунлари ўтказилаётган “INFOLIB-2020” IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Маҳмуд аз-Замахшарий номли Хоразм вилоят ахборот-кутубхона марказида ҳам қатор тадбирлар ташкил этилди.
Онлайн ҳафталикда шаҳар ва туманлар ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари, тилшунос олимлар, маданият ва санъат намояндалари, китобхонлар иштирок этяптилар.
Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошидаги “Ёш ижодкорлар“ клуби ҳамда ахборот-кутубхона марказлари қошидаги «Китобхонлар клуби» аъзолари билан ҳамкорликда «Кўнгил кўзини очқувчи китоб» деб номланган онлайн давра суҳбати ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий кутубхонаси мутахассислари томонидан ўтказилган «Ўзбекистонда нодир фондлар: сақлаш, каталоглаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш», Россия давлат кутубхонаси билан ҳамкорликдаги «Кутубхоналарда электрон ресурсларни масофадан етказиб бериш ва кутубхоналараро абонемент: муаммо ва ечимлар» мавзуларида маҳорат дарсларида хоразмлик соҳа мутахассислари фаол иштирок этдилар. Ҳафталик доирасида семинар-тренинглар, китоб кўргазмалари, таниқли фан, маданият ва санъат намояндалари билан ижодий учрашувлар бўлиб ўтади.
Одилбек Одамбоев,
(«Халқ сўзи»)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг