Инфляция, миграция ва уруш… Европаликларни нималар кўпроқ ташвишга солмоқда?

00:18 11 Июнь 2024 Дунё
453 0

Фото: AP

Европа Иттифоқи парламентга сайловларда иқтисодиёт, миграция ва халқаро можаролар ҳақидаги хавотирлар сайловчиларнинг онгида ҳукмронлик қилган ва овоз бериш қарорига энг кўп таъсир қилган. Бу «FocalData» ўтказган сўровда маълум бўлди.

Унда Европа Иттифоқининг аҳоли сони бўйича бешта йирик давлати – Германия, Франция, Италия, Испания, Польша ҳамда Швециядаги сайловчилар қамраб олинган. Сайловнинг вақтинчалик натижалари миллатчи ва Евроскептик партияларнинг ушбу асосий масалаларга эътибор қаратгани, уларнинг ютуқларига таъсир кўрсатди.

Иқтисодиётни яхшилаш ва инфляция даражасини пасайтириш сайловчиларнинг устувор орзулари эканлиги маълум бўлди. Бу Европа Иттифоқи фуқаролари орасида кенг тарқалган иқтисодий ташвишларни акс эттиради.

Сўровнома натижаларига кўра, «халқаро можаро ва уруш» иккинчи энг долзарб масала бўлиб, глобал кескинликнинг сайловчилар қарорларига жиддий таъсир кўрсатган.

Иммиграция ва қочқинлар сайловчиларни ташвишга соладиган рўйхатда учинчи масаладир. Бу Европага келаётган муҳожирлар ва қочқинлар маҳаллий аҳоли орасида кескин қарашларни шакллантирганини кўрсатади. Сайловчилар иммиграция назоратини кучайтириш тарафдори бўлган партияларни маъқулламоқдалар.

Булардан ташқари, экологик муаммолар ҳам респондентларнинг эътибор марказида бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?