Индонезияда сув тошқинлари: 16 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар эвакуация қилинди

Индонезиядаги табиий офатлар агентлигининг маълум қилишича, Сулавеси оролида юз берган сув тошқинлари ва ер кўчиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар ўз уйларидан бошқа ерга кўчишга мажбур бўлди.
«Ҳозирда Жанубий Сулавеси провинциясида жойлашган Шимолий Луву туманида 23 кишини излашда қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда», дея хабар берган агентликнинг матбуот котиби Радитя Жати.
Ушбу тумандаги қишлоқлардан бирида олинган суратда вайрон бўлган уйлар ва лойга ботиб қолган юк машинасини кўриш мумкин. Шунингдек, маҳаллий аэропортга олиб борувчи йўл ҳам лой ва вайроналарнинг чиқиндиси билан тўлган.
«Мен умид қиламанки, биз қайта тиклаш ишларини бирдамлик билан олиб борамиз» дейди Жанубий Сулавеси ҳокими Нуриддин Абдулла.
Индонезия йилнинг ёмғир кўп ёғадиган даврида тез-тез сув тошқинлари ва ер кўчишидан азият чекади. Бу табиий офатлар ўрмонлардаги дарахтларнинг кесилиши туфайли янада кўпроқ зиён келтиради.
Пойтахт Жакартада шу йилнинг январь ойида бўлиб ўтган кучли ёмғирлардан кейин содир бўлган сув тошқинлари туфайли 66 киши вафот этганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг