Индонезияда сув тошқини туфайли 14 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлди

Индонезиянинг Жанубий Сулавеси провинциясида кучли тошқин ва кўчкилар натижасида 14 мингдан ортиқ одам уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
Табиий офат туфайли 67 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Аввалроқ вилоятдаги тошқин ва ер кўчкиси камида 36 кишини ҳаётдан олиб кетганлиги ҳақида хабар берилган эди.
«Синхуа» агентлигининг Индонезия табиий офатларга қарши курашиш миллий агентлиги раҳбари Дони Монардо маълумотларига таяниб маълум қилишича, вилоятнинг 14 388 аҳолиси хавфсиз жойларга кўчирилган, 51 киши жароҳат олган.
Маҳаллий қидирув-қутқарув хизмати вакили Заенал Асаднинг сўзларига кўра, қутқарувчилар ўз кучларини Масамба шаҳри ва бошқа зарар кўрган ҳудудлар аҳолисига ёрдам беришга йўналтирган. Амалиётда 359 қутқарувчи иштирок этмоқда, шунингдек, оғир техника ҳам жалб қилинган.
Тошқин йўл, тўққизта кўприк, 13 диний ҳамда тўққизта мактаб биноси ва ўндан ортиқ ижтимоий объектларга зарар етказган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яшаяпман, ўзбекча гапиряпман — Ортиқхўжаев русча гапиришини сўраган фуқарога жавоб қайтарди
- Тошкентда «Бурдаланган мурда иши» бўйича суд ҳукми ўқилди. Жиноятчилардан бири — «Зулфия» мукофоти соҳибаси
- Кун фотоси: Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев келин-куёвга электр чойнак совға қилди
- Иккаланг ҳам ноинсофсан! — Президент Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига қаттиқ танбеҳ берди
- UFC президенти Ҳабиб Нурмагомедов борасида муҳим қарорга келинганини маълум қилди
- 33 кун кимсасиз оролда қолиб кетган «Робинзон Крузо»лар қутқарилди. Улар моллюска ва каламушлар еб тирик қолган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг