Импорт ҳажми ҳамон экспортдан юқори. Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкорлари қайси мамлакатлар?
Иллюстратив фото
2019 йил январь-март ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси 9 млрд 406,2 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,2 % га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ”Халқ сўзи”га тақдим этган ҳисоботда маълум қилинган.
Шу жумладан, экспорт ҳажми 4 млрд 132,7 млн. АҚШ долларга (ўсиш суръати 20,6 %) ва импорт ҳажми 5 млрд 273,5 млн. АҚШ долларига (ўсиш суръати 32,9 %) етди. Ташқи савдо салдоси минус 1 млрд 140,8 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.
Шу билан бирга таъкидлаб ўтиш керакки, 2019 йилнинг январь-март ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 705,8 млн. АҚШ долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар импорти ҳажми эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 304,4 млн. АҚШ долларига кўпроқ бўлди.
Ташқи савдо айланмаси бўйича Хитой, Россия ва Қозоғистон Ўзбекистоннинг асосий ҳамкор давлатлари бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари Корея Республикаси, Туркия, Қирғизистон ва Германия давлатлари билан ҳам ташқи савдо айланмаси бўйича кўрсаткич юқори бўлиб турибди.
Қуйида Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган 20та давлат номи келтириб ўтилган:
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг