Имконият доираси кенгайди

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 17-18 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида ҳудудларни комплекс ривожлантириш хусусида берган кўрсатмаси ижросини таъминлаш юзасидан Улуғнор туманида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ҳаракатлар кўлами айниқса, Вазирлар Маҳкамасининг «Улуғнор туманини 2018-2020 йиллар давомида комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридан сўнг янада кенг тус олди. Жумладан, куни кеча туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
— Масканда соҳага оид барча техник воситалар мавжуд бўлиб, мутахассисларнинг хизмат фаолиятини шакллантиришлари учун етарли шароитлар яратилди, — дейди вилоят СEО ва ЖС бошқармаси Матбуот хизмати ходими Ферузахон Хўжамбердиева. — Бу ҳудудда санитария ҳолатини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга.
«Андижон ихлос қурилиш» масъулияти чекланган жамияти томонидан 2 млрд. 800 минг сўм маблағ эвазига олиб борилган қурилиш ва таъмирлаш ишларидан сўнг бино нафақат, соҳа учун қулай масканга, балки туман кўркига ҳам айланди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг