Илон Маск тарихдаги энг бой одамга айланди — "Forbes"

Фото: Reuters
"Tesla"ning "Hertz Global Holdings Inc“ билан электромобилларни сотиб олиш бўйича келишуви фонида компания асосчиси Илон Маск тарихдаги энг бой одамга айланди. Бу ҳақда ”Forbes" нашри хабар бермоқда.
Душанба куни молия бозорларидаги савдолар якунида нашр тадбиркорнинг капиталини 271,3 миллиард долларга баҳолаган, бу ўтган жума, 22 октябрдагидан 41,7 миллиард долларга кўпдир.
Журналга кўра, Маск аввал ҳеч ким забт этмаган «ҳудуд» — 300 миллиард долларлик чегарага яқинлашмоқда.
Масалан, "Forbes“ рейтингида энг бой одам бўлган аввалги тадбиркор — ”Amazon" асосчиси Жефф Безоснинг энг кўп бойлиги 201 миллиард долларни ташкил этган.
Аввалроқ Илон Маск томонидан асос солинган "Tesla«нинг бозор қиймати Нью-Йорк фонд биржасидаги савдоларда 1 триллион доллардан ошган эди.
Душанба куни "Hertz Global Holdings Inc“ ”Tesla" билан 100 мингта электромобиль сотиб олиш борасида шартнома имзолаган. Шундан сўнг Илон Маскнинг компанияси акциялари баҳоси 9 фоизга қимматлашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг