Илмий муассасаларга юқори сифатли ускуналар харид қилиш масалалари муҳокама этилди

14:34 21 Октябр 2020 Жамият
362 0

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Япониянинг «Хориба» компанияси илмий-тадқиқот муассасаларини замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминлашни жадаллаштириш мақсадида Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари О. Тўйчиев раҳбарлигида вебинар ўтказди. Вебинарда илмий лаборатория асбоб-ускуналар хариди кўзда тутилган вазирлик ва идоралар шу жумладан, тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг лойиҳа ҳамда харид жараёни билан шуғулланувчи ходимлари иштирок этдилар.

Вебинарда Япониянинг «Хориба» компанияси томонидан Лорен Фуллана, доктор Жеймс ЎДоннелл, доктор Михаил Нехин ва Улуғбек Расулов қатнашиб, компанияда ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган замонавий илмий лаборатория асбоб-ускуналарининг тақдимотини ўтказдилар. Шу билан бирга, иштирокчиларнинг мазкур илмий лаборатория асбоб-ускуналари тўғрисида қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Мазкур тадбирнинг мақсади жаҳоннинг етакчи хорижий компанияларини республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган замонавий илмий лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминлашга қаратилган танлов савдоларига кенг кўламда жалб этишдир. Бунда танлов савдоларини натижадорлигини ошириш, инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот муассасаларига янада юқори техник ва функционал хусусиятларга эга ҳамда энг сўнгги жаҳон стандартларига жавоб берадиган, кенг кўламли, дунё миқёсидаги экспериментал тадқиқотларни тўлиқ амалга ошириш имкониятига эга асбоб-ускуналар харид қилишни таъминлаш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?