Илк маротаба Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари Канада ва АҚШга экспорт қилинди

15:51 26 Апрель 2024 Жамият
343 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов маълум қилди.

Электротехника саноати корхоналари томонидан 2024 йил 1-чорак якунлари билан ишлаб чиқариш ҳажми – 5,1 трлн сўмни, экспорт ҳажми эса 243,2 млн долларни ташкил этди.

Бунда 72 та мамлакатга 98 та экспортчи корхона томонидан 200 дан ортиқ маҳсулот экспорт қилинди. Энг аҳамиятлиси, 16 та янги корхона илк маротаба ўз маҳсулотларини хорижга олиб чиқиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, Италия ва Ҳиндистон давлатларига кабель-сим ва мис қувурлари экспорти йўлга қўйилди.

Хорижий брендларни жалб қилиш йўналишида эса Япониянинг JVC (Kenwood), Хитойнинг «TCL» савдо белгиси остида маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида эса 830 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Йил якунигача ҳудудларда жами қиймати 485 млн долларлик 85 та янги лойиҳа ишга туширилади. Бунинг натижасида 4395 та янги иш жойи ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер