Илгари офтобда сарғайиб, тик оёқда кутиб турардик — Фотима Қутлимуротова

18:13 02 Август 2023 Жамият
375 0

Фото: “Халқ сўзи”

Нукус шаҳрининг 6 та манзилида жорий ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди.

— Тест имтиҳонларининг мана шундай шаффоф ўтказилиши ва ота-оналар учун тестни онлайн кузатиш имкониятини яратилгани бизни жуда қувонтирди, — дейди чимбойлик Фотима Қутлимуратова. — Тўғриси, илгари офтобда сарғайиб, тик оёқда кутиб турар эдик. Бугун нафақат абитуриентлар балки, ота-оналар учун ҳам алоҳида хона ва махсус жиҳозланган кутиш заллари ажратилганидан мамнун бўлдик.

Фото: “Халқ сўзи”

Тест ўтказилаётган Нукус давлат педагогика институти вакилларидан иборат волонтёрлар гуруҳи иш олиб бормоқда. Гуруҳ аъзолари тест синовларига келган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ташкил қилиб, ижтимоий сўровлар ўтказишмоқда. Шунингдек, ота-оналар учун маданий тадбирлар ташкил қилиниб, кутиш вақтларини мазмунли ўтказишга кўмаклашмоқдалар.

Ғайрат Отажонов, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер