Иккинчи олий таълимга қабул бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш учун ҳам сўнгги имконият берилмоқда

19:23 22 Август 2022 Жамият
380 0

Фото: Архив сурат

2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига иккинчи олий таълимга қабул бўйича вазирликнинг ikkinchitalim.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилди.

Маълум бир сабабларга кўра рад этилган аризаларни таҳрирлаш учун 23 август куни соат 18:00 га қадар сўнгги имконият берилади.

Ушбу муддатдан сўнг таҳрирлашга йўл қўйилмайди ва камчиликлар бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.

Рўйхатдан ўтган барча талабалардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб, аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатини доимий кузатиб боришлари сўралади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер