Икки вилоятда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари савдоси тўхтатиб қолинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «В.А.» МЧЖ савдо дўкони сотувчиси фуқаро О.С. харидорга 2 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан турли номдаги умумий баҳоси 106,7 миллион сўмлик қалбки алкоголь ҳамда 10,5 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «Бўстон» МФЙ ҳудудидаги «Д.Д.» хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида умумий баҳоси 34,5 миллион сўмлик 18 турдаги 938 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг