Икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда ижобий динамика кузатилмоқда

08:54 27 Октябр 2021 Сиёсат
391 0

2021 йил 26 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган Тожикистон Республикаси Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли аъзолари Умарализода Мақсудали Умарали, Раҳмон Дилшод Сафарбек билан учрашди.

Мулоқотда сайлов комиссиялари аъзолари томонидан сайловга пухта тайёргарлик кўрилгани ва сайловчиларнинг юқори даражада хабардорлиги қайд этилди. Улар бунга Хива шаҳридаги кузатувлари давомида гувоҳ бўлганини айтишди. Бу сайловнинг очиқ ва демократик тарзда ўтишини таъминлади. Овоз бериш жараёнида барча тоифадаги фуқаролар, кексалар, жисмоний имкониятлари чекланган шахслар, тиббиёт муассасаларида даволанаётган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари таъминланди. Шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида сайлов участкаларида санитария меъёрларига риоя этилди. Сенат қўмита раиси Б. Сайфуллаев мамлакатимизда миллий сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама, шу жумладан, парламентлараро алоқаларни ривожлантиришда ижобий динамика кузатилаётгани таъкидланди.

Учрашувда дўстлик ва аҳил қўшничилик муносабатларини чуқурлаштириш, амалий ишлар самарадорлигини оширишнинг муҳим механизмларидан бири бўлган икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик ва парламент тадқиқотлари муаммолари институти ҳамда Тожикистондаги тегишли парламент институти ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифи билан чиқдилар.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?