Икки танловнинг республика босқичи Самарқандда ўтказиляпти
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқандда «Турон» мактаб театри» ва «Иқтидор мактаб ансамбли» танловларининг республика босқичига старт берилди. Ҳар иккала танловда унинг қуйи босқичларида ғолибликни қўлга киритган 28 жамоанинг 300 нафар аъзоси иштирок этмоқда.
Дастлаб Регистон майдонида тадбирнинг очилиш маросими, «3Д шоу» намойиши бўлиб ўтди. Шундан сўнг Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида «Турон» мактаб театри» танловининг республика босқичи бошланди. 14 та жамоа «Бизнинг мактаб», «Театр — ибратхона» шартлари бўйича ўзаро куч синашади. Уларнинг кетма-кетликдаги чиқишлари қуръа ташлаш йўли билан аниқланди.

Айтиш жоизки, ушбу танловнинг республика босқичида таниқли санъаткорлар — Баҳодир Нишонов, Зуҳра Ашурова, Шоҳида Исмоилова, Лола Элтоева, Барор Ҳасанов ҳакамлик қиляпти.
— Саҳнада таниш-билиш кетмайди, — деди Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурова. — Устозлар айтганидек, саҳна — муқаддас даргоҳ. Унга хиёнат қилинмайди. Иштирокчиларни иқтидорига қараб баҳолаймиз. Ҳамма жамоага омад тилайман.

Тойлоқ туманидаги 57-мактабнинг «Баркамол авлод» жамоаси танловда Самарқанд вилояти шаънини ҳимоя қилади.
— Жамоамизда 11 нафар ўқувчи бор, — дейди ўқитувчи Зарина Пармонова. — Танловга Усмон Азимнинг «Кундузсиз кечалар» асари асосида саҳналаштирилган спектаклни тайёрлаб келганмиз.

Жамоалар «Бизнинг мактаб» шартида ўз мактаби ютуқларини кўрсатиб бериши ва бешта саволга жавоб топиши керак бўлса, «Театр — ибратхона» шартида бирор саҳна асаридан парча намойиш қилиши лозим.
Танлов 3 кун давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг