Икки нафар Ўзбекистон фуқароси визаси бекор қилинди ва Кореядан чиқариб юборилди

22:51 12 Август 2021 Жамият
472 0

Корея Республикасида 5 ойлик мавсумий ишларда Е-8 визаси билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун республикамиз вилоятларида танловлар ташкил этилиб, муваффақиятли ўтганлар ишлаш учун жўнаб кетаётгани хабар қилинган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, шартнома шартларини бузган фуқарога катта миқдордаги жарима қўлланиши, Корея Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилиши каби ҳуқуқий чоралар кўрилиши ҳақида такрор ва такрор огоҳлантирилган.

Шунга қарамай юртдошларимиздан икки нафари шартнома шартларини бузганлиги сабабли уларнинг визаси бекор қилиниб, Ўзбекистонга қайтарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?