Чироқчида "Nexia"нинг газ баллони портлаши оқибатида икки киши оғир тан жароҳати олди

00:17 28 Октябр 2021 Жамият
579 0

27 октябрь куни соат 13:30 да Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 19 ёшли И.Н бошқарувидаги тўхтаб турган "Nexia" автомобилида газ баллони портлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи И.Н ва 18 ёшли йўловчи Ш.С оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ФВБ ва прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?