Икки ҳудудда қарийб 450 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

17:49 21 Август 2025 Жамият
192 0

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Хабарда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари «Гулзор» МФЙ ҳудудидаги кўча чироқлари учун ўрнатилган трансформаторнинг ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиб 289 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари фош қилинган.

Шу каби яна бир ҳолат департаментнинг Ўртачирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ҳам аниқланган.

Унга кўра, фуқаролар Б.А. ва Н.М. «Янгиобод» ва «Ёриқ» МФЙ ҳудудларидаги хонадонларида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, жами 159,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер