ИИВ академик лицейлари ва «Темурбеклар мактаби», «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейларига ҳам имтиҳон 18 августда бўлади

12:36 16 Август 2021 Жамият
863 0

Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ҳамда «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2021 йил 18 август куни 1-сменада бўлиб ўтади ва 07:00 да бошланади.

Тест синовлари республика бўйича қуйидаги очиқ майдонларда ўтказилади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – «Турон» марказий стадиони;
  • Андижон вилояти – Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадиони (3-сектор);
  • Наманган вилояти – 17-болалар-ўсмирлар спорт мактаби «Навбаҳор-умид» стадиони;
  • Фарғона вилояти – Фарғона давлат университети стадиони;
  • Бухоро вилояти – «Дилкушо» теннис спорт мажмуаси;
  • Хоразм вилояти – Футбол академияси қошидаги «Хоразм» спорт мажмуаси (1-сектор);
  • Сурхондарё вилояти – Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати футбол майдони;
  • Қашқадарё вилояти – «Насаф» футбол клуби машғулотлар майдони (2-сектор);
  • Жиззах вилояти – «Сўғдиёна» марказий ўйингоҳи футбол майдони (1-сектор);
  • Навоий вилояти – «Кимёгар» ўйингоҳи;
  • Сирдарё вилояти – Гулистон марказий ўйингоҳи (1-сектор);
  • Самарқанд вилояти – Локоматив марказий жисмоний тарбия спорт клуби Самарқанд филиали футбол стадиони (1-сектор), Самарқанд шаҳар 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби футбол майдони;
  • Тошкент шаҳри – Ботаника боғи (1-2-3-секторлар).

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 06:30 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.

Тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома талабгор ҳужжат топширган таълим муассасаси томонидан тарқатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер