ИИББ Жаҳонгир Отажонов устидан судга мурожаат қилди

20:49 24 Июль 2021 Жамият
1857 0

Ижтимоий тармоқларда Жаҳонгир Отажонов Ички ишлар вазирлиги тизими ходимларини ҳақорат қилган видеомурожаатини жойлаштириб, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаган, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Қайд этилишича, Ж.Отажановнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида, у юқоридаги видеомурожаатида айтиб ўтган ҳақоратли гапларни жаҳл устида айтганлигини, Республика ҳукумати ва ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати йўқлигини таъкидлаб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

Ж.Отажановнинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси («Ҳақорат қилиш»)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар 23.07.2021 йилда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?