ИИББ Тошкентдаги мусиқа фестивалида юзага келган жанжал бўйича муносабат билдирди

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги мусиқа фестивалига келган фуқаролар жамоат тартибини бузиб, жанжал кўтаргани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, кеча, 6 сентябрь куни Юнусобод туманида ўтказилган мусиқа фестивалида кўплаб мусиқа ихлосмандлари йиғилган. Улар орасида бир неча фуқаролар жамоат тартибини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан майда безорилик содир этган.
«Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида уларнинг шахси аниқланиб, 5 нафар вояга етмаганларнинг ота-онасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қолган фуқароларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади хабарда.
Шунингдек, ўтказилган текширув жараёнида фуқаролар тан жароҳати олгани ҳақида хабар келиб тушмагани маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди
- Энди таълим гранти талабаларнинг ўзлаштиришига қараб ҳар йили қайта тақсимланади
- АҚШда журналист қиз Трампнинг юзига микрофон билан уриб юборди
- Ўзбекистонда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади
- Тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит ажратилади
- «Қамчиқ» довонида фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг