ИИББ ходимлари “Қурол сақлаш” билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан рейд тадбирлари ўтказмоқда

Тошкент вилояти ҳудудида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ўқотар қурол билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш борасида Ички ишлар органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда назорат-рейд тадбирлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, вилоят ИИББ жамоат хавфсизлиги ва соҳавий хизмат ходимлари томонидан жорий йилнинг 5 ой давомида ўтказилган текширувлар натижасида ўқотар қуролларнинг муомаласига оид қоидаларни бузиш билан боғлиқ 984 та ҳолат аниқланиб, тегишли тартибда чоралар кўрилган.
Шунингдек, назорат тадбирлари давомида ноқонуний сақланган 12 дона ўқотар ов қуроли ва 70 дона ҳар хил калибрли ўқ-дорилар аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Ушбу ҳолатлар юзасидан 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Мисол учун, Чиноз туманида ўтказилган тадбирда 55 ёшли шахс (Р.Ш.), яшаш хонадонида 1956 йилда Россияда ишлаб чиқарилган 2 дона 16 ва 28 калибрли отишга яроқли (экспертиза хулосаси) ўқотар ов қуролни ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, аҳоли орасида олиб борилган тарғибот-ташвиқот тадбирлар давомида 81 дона қурол (шундан 32 дона ов қуроли, 49 дона пневматик қурол) ички ишлар органларига фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда топширилишига эришилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Миллий гвардияга янги ваколат берилди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
- Коинотдаги «шарпа шаҳарлар» ёхуд митти галактикалар ҳақида нималарни биламиз?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг