ИИБ фуқароларни ижтимоий тармоқларда хушёрликка чақирмоқда

«Телеграм» ижтимоий тармоғида фуқароларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланиб уларни обрўсизлантириш билан таҳдид қилувчи шахслар аниқланмоқда. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
«Телеграм» ижтимоий тармоғида товламачилик йўли билан даромад орттириш мақсадида бўлган айрим шахслар ижтимоий муҳандислик услубидан фойдаланмоқда. Улар дастлаб фуқароларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни (фотосурати, исми, шарифи, телефони, манзили ва бошқалар) тўплаган. Кейинчалик ушбу маълумотлардан фуқароларнинг шаъни ва обрўсига путур етказувчи «пост»лар тайёрлаган. Обрўсизлантирувчи постни ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига фуқаролардан пул маблағларини талаб қилган.
Ҳозирги вақтгача мамлакатимизда фирибгарлик билан шуғулланувчи телеграм каналларининг бир нечтаси аниқланди. Уларни юритувчи шахслар хориж давлатларида туриб фаолият олиб боради.
Ички ишлар вазирлиги томонидан ушбу ва бошқа турдаги жиноий фаолият билан шуғулланувчи барча каналларнинг юритувчилари аниқланмоқда. Хорижий ҳамкорларни жалб қилган ҳолда терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда. Ҳозирда мазкур жиноий каналларни блоклашнинг техник имкониятлари мавжуд эмас.
Шу ўринда, фуқаролардан шахсий ҳаётингизга алоқадор бўлган маълумотларни ижтимоий тармоқларга жойламасликни, бегона гуруҳ ва каналларга тарқатмасликни сўраймиз. Акс ҳолда, товламачиларнинг қурбонига айланишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болгария парламенти тарқатиб юборилди
- Мустақилликнинг ўттиз бир йиллик байрами «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғоя асосида нишонланади
- Жо Байден «COVID-19»дан қутула олмаяпти. Унинг бешинчи тести ҳам ижобий натижа кўрсатди
- Ўзбекистонда 181 минг гектар токзорлар мавжуд — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
- АҚШ «Ал-Қоида» етакчиси Айман Завоҳирийни йўқ қилди
- Ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратиш вазифаси қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг