Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларини тайёрлов ўқув курси якунланди

Фото: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
ИИВ Малака ошириш институти ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан 2021 йилнинг 5 октябрь куни тасдиқланган қўшма «Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларини тайёрлов курси бўйича» ўқув дастури асосида Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари билан Институтнинг Бектемир тумани базасида 90 соатлик машғулотлар ўтказилди.
Ўқув йиғини давомида тингловчиларга Институт профессор – ўқитувчилари томонидан ўқотар қуроллардан фойдаланиш ва уларни қўллашнинг ҳуқуқий асослари, махсус воситаларнинг турлари ва улардан фойдаланиш тартиби, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, жисмоний чиниқиш ва тартиббузарларни қўлга олиш, касбий ва психологик билимлар бўйича назарий ва амалий кўникмаларга эга бўлдилар.
Ўқув курси якунида комиссия таркибида ўтказилган синов ва имтиҳонларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг