Ички туризм: Нанайда оилавий меҳмон уйлари рўйхатдан ўтказилмоқда

14:52 11 Июнь 2020 Жамият
985 0

Давлатимиз раҳбарининг пандемия қоидаларига амал қилган холда ички туризмни ривожлантириш бўйича берган кўрсатмалари Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғида истиқомат қилувчи аҳолини ҳам хурсанд этди. Боиси, тоғлар этагидаги ушбу ҳудуд аҳолисининг даромад манбаларидан бири ёз мавсумида дам олувчилар ҳисобига шаклланади. Нанай табиати, хусусан, унинг ўзига хос иқлимидан баҳра олиш учун ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатадиган 100 га яқин хонадон мавжуд. Барча қулайликларга эга бўлган мазкур хонадонларни «Оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш» бўйича давлат рўйхатидан ўтказишга киришилди. Шуни таъкидлаш керакки, туман марказидан анча олис бўлган қишлоқда давлат хизматлари сайёр кўринишда ташкил этилмоқда. Бахтиёр Абдуллажонов Дўстлик маҳалласида яшайди. Қишлоқ хўжалик ишларидан ортиб, ўз уйида меҳмонхона ташкил этиш истаги билан юрган эди. Унга мазкур фаолиятни олиб бориш ҳуқуқи маҳалланинг ўзида рўйхатдан ўтказилди. Хонадон соҳиби ҳозирда дам олувчилар учун зарур шароитларни яратиш билан банд.

Маълумот учун, ДХМ ходимлари уч кун давомида 40 нафарга яқин Нанайлик фуқароларни «Оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш» фаолияти бўйича давлат рўйхатидан ўтказдилар.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер