Ички ишлар вазирлигида Конституция ва Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди

Фото: ИИВ Ахборот хизмати
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тантанали олиб кирилганидан сўнг, Давлат мадҳияси жаранглади.
Расмий маросимлардан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов кириш сўзи билан чиқиб, мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари бош қомусимиз ҳисобланган – Конституцияда мустаҳкам белгилаб берилганлигини, юртимизда барча ислоҳотлар «Инсон қадри учун» деган эзгу тамойил асосида амалга оширилаётганлигини эътироф этди.
Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда олиб борилаётган туб ўзгаришлар, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида босқичма-босқич ўтказилаётган ислоҳотлар айнан Бош қомусимизнинг асосий принцип ва қоидалари негизида амалга оширилмоқда.
Ўтган даврда жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий манзараси бутунлай ўзгариб, эркинлик ва очиқлик, қонун устуворлиги, жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишига айланди.
Бу эса, халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи ортишига, турмуш тарзининг яхшиланишига, ҳар бир ҳудудда тинчлик-осойишталикнинг таъминлашига хизмат қилмоқда.
Конституция куни муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилиб, бугун мазкур мукофот билан ҳар бир соҳа вакиллари каби 1 минг 250 нафар ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фахрийлари ҳам тақдирланди.
Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, шахсий таркиб ва соҳа фахрийларининг эътирофига сазовор бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг