Ички ишлар вазирлиги ходими ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган

12:41 03 Октябр 2022 Жамият
771 0

Фото: Архив сурат

2022 йил 29 сентябрь куни Ички ишлар вазирлигида бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходим ўзаро келишмовчилик натижасида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида жабрланувчининг мурдаси дарёдан топилган.

Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер