Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди
Фото: ИИВ
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрель ойидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди. Унга қадар эса у Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлат раҳбарининг фармойиши билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи Рустам Раҳмонович Турсунов ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Рустам Турсунов ушбу лавозимда 2021 йилнинг февраль ойидан бери ишлаб келаётганга эди. Ундан олдин эса Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг