Ички ишлар ходимларига янги уйлар калити топширилди

Фото: Халқ сўзи
Қайси соҳада меҳнат қилмасин, уй-жойли кишининг ҳар бир куни унумли кечади. Чунки унинг оиласи, бола-чақасидан кўнгли тўқ бўлади. Бинобарин, бутун ўй-фикри, куч-ғайратини тураржой ташвишига эмас, суйган ишига сарфлайди. Шу нуқтаи назардан Бухорода 25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан соҳада фаолият кўрсатаётган 50 нафар хизматчига замонавий турар-жойлар калити топширилгани қўшалоқ байрамга айланди.
— Ўғлим Ҳусниддин Сафаров эл-юрт тинчлигини, осойишталигини сақлаш йўлида хизмат қилаётгани билан фахрланаман, — дейди Маҳбуба Ҳайдарова. — Бугун унга бир гуруҳ сафдошлари қатори янги уй калити топширилди. Жуда хурсанд бўлдик. Миннатдормиз. Илоҳим, халқимизнинг боши тўйдан чиқмасин. Тинчлигимизга кўз тегмасин.
Бухоро шаҳрининг 7- мавзесида қад ростлаган етти қаватли уй хонадонларида муносиб яшаш учун барча қулайликлар яратилган. Хусусан, тураржой учун ҳар бир ходимга Ички ишлар вазирлиги томонидан уй қийматининг 25 фоизи, яъни 90 миллион сўм миқдоридаги дастлабки маблағ тўлаб берилгани айни муддао бўлди. Айнан шу мақсад йўлида 4 миллиард 500 миллион сўм маблағ сарфланди. Янги уйлар калитини топширишга бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда бу далил давлатимизнинг соҳа ходимларига кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрлиги ифодаси экани таъкидланди.
Тадбирда Бухоро вилоят ҳокими Б. Зарипов иштирок этди.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг