Ички ишлар фаолияти бўйича комплекс инспекторлик текшируви ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг Фармойиши билан ҳудудларда криминоген вазиятни тўлиқ қамровли таҳлил қилиш, ички ишлар органлари фаолиятини самарадорлигини баҳолаш, амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда иш натижадорлигини ошириш юзасидан жорий йилнинг 9-20 март кунлари Қашқадарё вилоятида комплекс инспекторлик текшируви ўтказилди.
Вилоятдаги ўрганишларда 2024 йил ва жорий йилнинг ҳисобот даврида вилоят ҳамда барча шаҳар-туман ички ишлар бўлинмаларининг фаолияти, мавжуд криминоген вазият, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ижро ҳамда хизмат интизомига риоя этилиши аҳволи комплекс таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Тадбир давомида Ички ишлар вазири томонидан республика ишчи гуруҳи ва масъуллар иштирокида вилоятнинг Қарши шаҳар, Қарши, Косон, Муборак ва Кўкдала туманларида Давлат раҳбарининг жорий йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қарорининг ижроси ҳамда соҳага оид топшириқлар юзасидан амалга оширилган ишлар, ички ишлар бўлинмаларининг маъмурий биноларини аҳволи ва техник таъминоти, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, жиноятчиликни олдини олини борасидаги тадбирларнинг самарадорлиги, бошқа мутасадди идоралар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги, аҳолини мурожаатлари билан ишлаш тизими ва соҳага оид бошқа масалалар танқидий ўрганилиб, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чораларига жиддий эътибор қаратилди.
Шунингдек, ушбу ҳудудларда Наврўз айёми муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирлари ва халқ сайилларида қатнашиб, аҳоли хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш ишлари билан танишилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг