I МДҲ ўйинлари: белбоғли курашчиларимиз 11 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди
Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган БиринчиМДҲ ўйинлари дастуридан белбоғли кураш ҳам ўрин олган.
Нуфузли мусобақанинг белбоғли кураш бўйича ўтказилган беллашувларида жами 14 нафар спортчимиз ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Ёш ва умидли полвонларимиз бош мураббий Усмон Маҳаматов раҳбарлигида мусобақада ҳар жиҳатдан муносиб иштирок этишди.
Қувонарлиси, полвонларимиз 5 сентябрь кунги беллашувларда 7 та олтин, 3 та кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритиб, норасмий умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллашди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
I МДҲ ўйинларининг белбоғли кураш мусобақаларида ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:
Олтин медаль соҳиблари:
-52 кг: Фарангиз Абдунабиева,
-66 кг: Мафтунабону Маҳмудова,
-75 кг: Нусратбек Султонбоев,
-90 кг: Ойбекжон Муҳаммадов,
-57 кг: Камронбек Ортиқов,
-68 кг: Ойбек Султонов,
-82 кг: Муҳаммаджон Расулов,
Кумуш медаль:
-48 кг: Моҳигул Ибрагимова,
-58 кг: Бийбигаухар Полатбаева,
-76 кг: Земфира Азатова,
Бронза медали:
+76 кг: Мунисахон Носирова.
Шу тариқа белбоғли курашчиларимиз Қозон ареналарида мамлакатимиз байроғини баланд кўтарилишига эришди. Вакилларимиз жами 11та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Россия терма жамоаси 4 та олтин, битта кумуш ва 6 та бронза медали билан иккинчи, 2 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиққан Қозоғистон терма жамоаси 3-ўринга сазовор бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг